"Абу-Дабида Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этганим мен учун улкан шараф.
Мукофот ҳакамлар ҳайъати ва ташкилий қўмитасидаги ҳамкасбларимга самарали ҳамкорлик учун самимий миннатдорчилигимни изҳор этаман. Бу чиндан ҳам бебаҳо ва илҳомбахш тажриба бўлди", — дейди дейди Саида Мирзиёева.
Шунингдек, Президент Администрацияси раҳбари инсоний биродарлик сўзларда эмас, балки кундалик амалларда — ҳар бир инсоннинг қадр-қимматига ҳурматда, эътиборда ва ғамхўрлик қилишда намоён бўлишини ҳам алоҳида таъкидлаган.