Шундай тадбирлар филиал комплаенс назорат тузилмалари, туман/шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари иштирокида Самарқанд вилояти Иштихон туманида ҳам ўтказилди.

Туманнинг “Беш ариқ” МФЙда жойлашган ЙТТ А. Р. га қарашли бинода хатлов ўтказилганда, истеъмолчи таъминот корхонаси билан шартнома тузмасдан, лойиҳа-техник ҳужжатларисиз “зангори ёқилғи”дан ноқонуний фойдаланиб келаётгани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 432 миллион 619 минг сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди. Барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.