Бу ҳақда “Самарқанд вилоятидаги ижтимоий сoҳa муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (410-сон, 25.06.2020 йил) қабул қилинди.

Унга кўра:

Самарқанд вилоятидаги таълим ва соғликни сақлаш муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида бўш турган ижтимоий соҳа объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Бундан ташқари:

9-синф битирувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган Пастдарғом туман 3-сон касб-ҳунар мактабига 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар қабул қилинади.

Икки ой муддатда

Ургут туманидаги 3-сон академик лицейнинг бино ва иншоотлари негизида Самарқанд давлат университети ҳузурида аниқ фанларга ихтисослаштирилган иқтидорли ўқувчилар мактаби фаолияти ҳам ташкил этилади.

Ташаббускор инвесторларни жалб қилган ҳолда, давлат-хусусий шериклик шартларида хусусий шерикка бериладиган объектларнинг қувватларидан кам бўлмаслик шарти билан:

  • Самарқанд туман агросаноат касб-ҳунар коллежи ҳудудидаги
  • Самарқанд тумани, «Гулистон» массиви ҳудудидаги қишлоқ

самарасиз фойдаланилаётган ер майдонида вилоят тери таносил касалликлари диспансери учун янги даволаш биноси;

хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонида Л.М. Исаев номидаги тиббий паразитология илмий-текшириш институтини жойлаштириш учун институт биноси, клиника, поликлиника ҳамда бошқа ёрдамчи бинолар қурилади.