Россиялик мутахассис марказ профессор-ўқитувчилари ҳамда Самарқанд Халқ таълими бошқармаси масъул мутахассислари билан учрашув ўтказди. Ҳудудий марказда ўқитувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, ўқитувчилар билан ўтказилиши режалаштирилаётган семинарлар, рус тилини билиш даражаси ўрганиш бўйича олинаётган тест синовларини олиш учун мавжуд компьютер синф хоналари ҳолатини ўрганди.

Россиялик мутахассислар билан тузилган ҳамкорлик доирасида даставвал, жорий йилнинг 15 октябридан мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларидан синов тестлари олиниши кўзда тутилган, тест синови натижалари умумийлаштирилиб 3 ой давомида вилоятдаги мактабларда рус тили фани ўқитувчилари билан биргаликда фанни ўргатишда ва ўрганишдаги илғор тажрибалар ўртоқлашилиб, методик ёрдам кўрсатиш шунингдек, ўқитувчиларнинг билим даражасини аниқлаб, шундан келиб чиққан ҳолда декабрь ойи сўнггида махсус ўқув қўлланма ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Педагог кадрлар билимларини бойитишга қаратилган мазкур давлат дастури мутахассисликлар бўйича ўн йил муддатга режалаштирилган.

Халқ таълими вазирлиги.