Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Самарқанд вилоятидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида ўқувчиларнинг мактабдан ташқари бўш вақтларини ўтказишлари учун яратилган шароит ва мавжуд тўгаракларни бориб кўрди.
Тўгаракларда таълим олаётган ўқувчилар билан учрашиб, тўгарак раҳбарларининг машғулотларини кузатди. Вазир ушбу мактабнинг кечгача фаолият юритишини таъминлаш, спорт зал ва хореография хоналаридан унумли фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини берди.
Бугунги кунда Самарқанд вилоятида 17 та “Баркамол авлод” болалар мактаблари фаолият олиб бормоқда, уларда жами 1125 та тўгараклар ташкил этилган бўлиб, уларга 35236 нафар ўқувчи-ёшлар қамраб олинган.