Бу ҳақда “Ўзенергоинспекция” матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Ўзенергоинспекция” Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси мутахассислари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат тадбири давомида қонунбузарлик ҳолати қайд этилди. Тумандаги фуқаро М.Ш. га қарашли иссиқхона ҳеч қандай расмий ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, табиий газдан фойдаланиб келган.

Газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, ушбу ноқонуний ҳаракат натижасида тизимга 440,3 миллион сўмлик моддий зарар етказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз: Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.