Кеча меҳмонлар темирйўл вокзали орқали Ўзбекистон халқ шоири, Ёзувчилар уюшмаси раиси С.Саййид, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ёзувчи ва шоир, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ф.Тошев, вилоят ҳокимнинг ўринбосари Р.Қобилов ҳамда вилоятимиз ижодкорлари томонидан кутиб олинди.
Ижодкорлар зиёратни дастлаб Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти қўним топган Ҳазрати Хизр мажмуасидан бошлашди.
Уларнинг кейинги манзили Самарқанд халқаро аэропорти бўлди. Замонавий аэропорт буюк бобо калонимиз Мирзо Улуғбекнинг “Зижжи Кўрагоний” китоби ва унинг том қисмида юлдузлар харитаси жойлашгани айтиб ўтилди. Шундан сўнг меҳмонлар Мирзо Улуғбек расадхонасига йўл олди. Музейидаги тарихий ашёлар, расадхонанинг кўриниши уларда катта таассурот қолдирди. Меҳмонлар иштирокида Хўжа Дониёр мажмуаси ҳам зиёрат қилиниб, қизиқарли маълумотлар тақдим этилди.
Ижодкорлар вилоят Матбуот уйида ҳам бўлишиб, "Зарафшон" ва "Самаркандский вестник", "Овози Самарқанд" газеталари таҳририятларида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди, таҳририятлар ходимлари билан ижодий мулоқот бўлиб ўтди. Шунингдек, матбуот тарихи музейини томоша қилди, сақланаётган экспонатлар уларда катта таассурот қолдирди. Меҳмонларга эсдалик совғалар тарқатилди.
Ижодкорлар кечга Самарқанд туристик марказда бўлишиб, “Боқий шаҳар”ни томоша қилишди.
Шунингдек, адабиёт байрами иштирокчилари Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида жам бўлишди. Тадбирда сермаҳсул ижодкорлар Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон, шоир Ғайрат Мажид, “Амударё” журналининг бош муҳаррири, шоир Халила Давлатназаров адабиётнинг қудрати, бугунги кундаги ўрни ва роли айниқса, адабиётни ёшлар тўлиқ ўрганиши нечоғлик муҳимлиги таъкидланди. Вилоятимиз ижодкорларидан шоира Жумагул Суванова, шоир Ёрмамат Рустамов ва бошқалар қорақалпоқларга аталган ўз ижод намуналарини ўқиб бергани даврага янада завқ бағишлади. Бу ерга келган, адабиёт муаллимлари, талаба ёшлар, маънавиятчилар чинакам адабиёт сабоғини олдилар.
Тадбир давомида Қорақалпоқ халқ ёзувчиси Шарап Уснатдиновнинг “Иброҳим Юсупов” роман-эссеси тақдимоти ҳам ўтказилди. Меҳмонлар унинг ижоди, фаолияти ҳақида самарқандликларга сўзлаб берди. Унинг қорақалпоқ ва ўзбек шеъриятига қўшган ҳиссаси алоҳида тилга олинди.
“Қорақалпоқ адабиёти кунлари” эртага Самарқанд шаҳридаги “Нурафшон” маданият саройида концерт дастури билан якунланади.