Жумладан, Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг “Жартепа” чегара божхона постида қўшни давлатга йўл олган фуқаро бошқарувидаги автомобил божхона назоратидан ўтказилганда, багажда йўловчи божхона декларациясида ва бохжона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган қадимий қумғон, заргарлик буюмлари ҳамда идишлар борлиги аниқланди.
Тегишли рухсатномага эга бўлмаган мазкур ашёларнинг умумий қиймати 34 миллион сўмни ташкил қилмоқда.
Қонунчиликка кўра, яратилганига 50 йилдан ошган тарихий ва маданий қийматга эга буюмларни олиб чиқиш мумкин эмас.