Бу ҳақда 6 февраль куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурханов маълум қилди.
Маълум бўлишича, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мансабдор шахслари томонидан қонунбузарликка йўл қўйилган. Хусусан, байрамга юборилган 8 нафар ўқувчидан:
- икки нафари бошқарма бошлиғининг фарзанди ва жияни,
- икки нафари бошқарма ҳисобчиси ва методистининг фарзандлари,
- бир нафари бошқарма раҳбарининг яқин танишининг ўғли экани аниқланган.
Ушбу сафар учун маҳаллий бюджетдан 95 млн сўм ажратилган. Қариндошлик ҳолатлари фош этилгач, уч нафар ўқувчининг ота-онасидан 28 млн сўм маблағ маҳаллий бюджетга қайтарилди.
Антикоррупция агентлиги раҳбарига кўра, мазкур ҳолат давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид ҳисобланади. Шу муносабат билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига айбдорларга нисбатан лавозимдан озод этишгача бўлган қатъий чоралар кўриш ҳақида тақдимнома киритилган. Вазирликдан 10 кун ичида жавоб кутилаётгани билдирилди.
Қайд этилишича, байрамга таклифномада иштирокчиларни танлашда таълимда юқори натижа кўрсатган ва фан олимпиадалари ғолибларига устуворлик бериш тавсия этилган.