Бу ҳақда «Агро информ» журнали расмий веб саҳифасида хабар берилди.
Туркия серҳосил писта навлари коллекцияси асосида миллий писта навларини яратиш ва уларнинг оналик кўчатзорларини ташкил этиш ҳамда Нуробод туманини пистачиликка ихтисослаштириш чоралари кўрилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2022 йил якунига қадар:
- хусусий секторни жалб этган ҳолда мазкур туманларда амалга ошириладиган интенсив усулда мева-сабзавотчилик лойиҳаларини ишга тушириш чораларини кўради;
- Самарқанд вилоятида Ўзбекистон – Туркия пистачилик илмий марказини ташкил этиш, миллий писта навларини яратиш ва Нуробод туманини пистачиликка ихтисослаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.