Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро В.И. фуқаролар Э.Х. ва Б.Б.нинг ишончига кириб, уларни Англия давлатига ишга юбориши эвазига 4 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, тадбир давомида 1,2 млн сўм ва 700 АҚШ долларини қайтариб бераётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида фуқаро В.И. 47 нафар фуқарони юқоридаги каби алдаб, чет давлатларга ишга юбориши эвазига жами 37 160 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланди.
Шунингдек, Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Д. фуқаро А.Ф.нинг ишончига кириб, уни Корея давлатига яшаш ва ишлаш учун жўнатиши ҳамда виза ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига фирибгарлик йўли билан 4 000 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.