Бош прокуратуранинг хабар беришича, вилоятнинг Тайлоқ туманидаги “Э.Л” хусусий корхонаси раҳбари Ш.Л. ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Тойлоқ туман бўлими ходими Д.Ю. олдиндан тил бириктириб, корхонага қарашли новвойхонани тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 760 млн. сўмлик табиий газни талон-торож қилишган.

Шунингдек, мазкур маҳалладаги “С.Ш” оилавий корхонаси раҳбари М.Ҳ. корхонага қарашли новвойхонани газ тармоғига ноқонуний тарзда улаши оқибатида 767 млн. сўмлик табиий газни ўғирлик йўли билан талон-торож қилган.

Ҳозирда ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, Ш.Л., Д.Ю. ва М.Ҳ.лар процессуал тартибда ушланган.