Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича шу йилнинг 23- сентябрь куни соат 19:10лар атрофида Самарқанд шаҳар Афросиёб кўчасида “Tracker-2” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган, вояга етмаган, 2012- йилда туғилган велосипедчини уриб юбориши оқибатида ЙТҲ содир бўлди.
ЙТҲ оқибатда велосипедчи тан жароҳати олиб Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Барча ҳайдовчилардан пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларга йўл берган ҳолда, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз, — дейилади хабарда.