Аниқланишича, 22 ёшли фуқаро ўзининг Тошкент шаҳрида яшовчи танишини йўқ қилиш учун "қотил" излаётгани ҳақида тезкор маълумот олинган. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан жараёнга "шартли қотил" жалб этилди. Буюртмачи унга қотиллик эвазига 2 200 АҚШ доллари ваъда қилган.

Қўлга олиш жараёни 27 январь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилган тадбирда буюртмачи "қотил"дан грим қилинган мурданинг фотосуратини қабул қилиб олади. Иш "бажарилганига" ишонган шахс келишилган пулдан 2 000 долларини бераётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Суриштирув давомида маълум бўлишича, бу жиноят ортида 30 ёшли МЧЖ раҳбари турган. У ўзининг Тошкентдаги қариндошидан катта миқдорда қарздор бўлгани ва ўртадаги низо сабабли, ходими (22 ёшли йигит) орқали ушбу қотилликни режалаштирган.

Ҳозирда иккала шахсга нисбатан ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.