Ижтимоий тармоқларда Самарқандда МAН юк машинаси ёнмоқда, деган видеолар тарқалди. Мутасаддилар ушбу видео бўйича расмий муносабат берди.
Маълум бўлишича, бугун, 18 апрель куни соат 15:14да Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобил йўлининг 16 километрида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро И.Б. бошқарувида бўлган СҲACМAН русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлган. Ва бу ҳақида вилоят ФВБга хабар берилган.
Хабарга кўра, воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:28 да етиб бориб, ёнғин соат 15:46 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари анқланмоқда.