Анжуман давомида ташкилот кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда. Хусусан:

  • ёшлар сиёсати ривожланиши;
  • давлатлар, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш;
  • барқарор ривожланиш;
  • инклюзивлик масалалари кун тартибидан ўрин олган.

Йиғилишни ЮНЕСКО бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси раиси Гаяне Умерова очиб берди ва йиғилиш раиси этиб сайланди.

У ўз нутқида кенгаш кун тартиби мазмунан бой эканини ҳамда ЮНЕСКО фаолияти учун муҳим йўналишларни ўз ичига олганини таъкидлади.