Шунингдек, юқори тиббий амалиёт талаб этиладиган мурожаатчиларга шу ернинг ўзида ордер расмийлаштирилмоқда.

Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазири Бехзод Мусаевнинг Сариосиё туманининг олис Сангардак қишлоғида бўлиб ўтган сайёр қабулида ҳам айни шу жиҳатларга эътибор қаратилди.  Вазирга Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамроҳлик қилди.

"Сангардак" оилавий шифокорлик пунктида ташкил этилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикда тоғли қишлоқ аҳолисининг 300 нафардан ортиғи қамраб олинди.