Пушкин районида полиция уч ўзбекистонликни ҳисбга олган. Полиция маълумотига кўра, улар ўз ватандошини ўғирлаб кетишган ва қурилиш майдончасида ушлаб туришган.
Хабар берган шахснинг сўзларига кўра, тахмиан соат 6 ларда у яшайдиган уйдан тўртта нотаниш эркак 27 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жисмоний куч ишлатиб, уни машинага солиб олиб кетган.
Ўғирланган шахс Петербургда рўйхатдан ўтмаган. Шикоят қилувчи полицияга машинанинг рақамини берган ва полиция машинани топган.
Ўша куни полиция қурилиш майдончасида 36, 26, 25 ёшли Ўзбекистон фуқароларини қўлга олган.
Ҳозир полиция тўртинчи шахсни қидирмоқда.
Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш ва гумондор сифатида ҳибсга олиш масаласи 22 май куни кўриб чиқилади.