“Тиббиётда хорижий акцент синдроми(СИА)ни юзага келтирадиган иккита ҳолат мавжуд. Бу простата саратони билан боғлиқ илк ҳолатдир”, деди олимлар.

Қайд этилишича, СИА бу “хорижий” акцентнинг юзага келиши билан боғлиқ нутқдаги нуқсондир.

Синдромни инсульт ёки миядаги жароҳатлар билан боғлиқ деб ҳисоблашади.

Бундай ҳолат илк бор 1941 йилда норвегиялик аёл кузатилган эди. У Ослога ҳужум пайтида бошидан жароҳатланган эди. Бир неча ҳафта ўтгач, немисча акцент билан гапира бошлаганди.

Бироқ ўсимталар билан бундай ҳолатлар камдан-кам учрайди.

“2008 йилда эълон қилинган тадқиқотга кўра, 60 ёшли аёлда сут бези саратони унинг миясига тарқалиб кетгач, у бошқа, номаълум акцентда гапира бошлаган. Яна бир ҳолатда бошида ўсимтаси бор 50 ёшли италиялик аёл бошқа ритм ва оҳангда гапира бошлаган”, деб таъкидлади мутахассислар.

Америкалик эркакка эса метастатик гормонга сезгир простата саратони ташхиси қўйилганидан 20 ой ўтиб, унда бошқа акцентда гапириш ҳолати кузатилди. Бироқ, унининг бош миясида ўсимта йўқ эди, дейилади korrespondent.net сайтида.