Учрашувда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, хусусан, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

Суҳбат давомида қурилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, бу борадаги янги қўшма лойиҳалар ҳамда республикадаги шаҳарлар инфратузилмасини такомиллаштириш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро алоқаларни янада кенгайтириш Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадларига хизмат қилиши таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.