Шу каби масалалар муҳокама этиляпти, лекин ҳозирча аниқ маълумот мавжуд эмас, деб жавоб берган Российская газетага уюшмада.

АТОРнинг маълум қилишича, МДҲ мамлакатларига катта эҳтимол билан 1 сентябрдан авиақатновлар бошланиб қолиши мумкин. Авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин мамлакатлар қаторида Қозоғистон, Арманистон, Ўзбекистон кўрсатиляпти. Хусусан, Қозоғистон ва Арманистон яқинда Россия билан авиақатновни тиклашга тайёр эканликларини ва жавоб кутаётганини билдирган. Аввалроқ эса россияликларни қабул қилишга тайёр эканликларини Ўзбекистон ва Қирғизистон билдирган эди.

Мазкур йўналишларда авиақатновларни тиклашга бир қанча сабаблар бор деб ҳисоблайди АТОРда. Биринчидан, қўшни мамлакатлардаги каби Россияда ҳам коронавирус билан боғлиқ вазият юмшаб боряпти. Иккинчидан, сентябрда COVID-19 га қарши вакцина ишлаб чиқариш саноат даражада йўлга қўйилиши режалаштириляпти. Ундан ташқари Россия ва МДҲ давлатлари ўртасидаги иқтисодий, гуманитар ва бошқа шу каби яқин алоқалар ҳам муҳим роль ўйнайди.

Россияда МДҲ давлатлари фуқаролари жуда кўп. Бу омил ҳам қўшни мамлакатлар билан авиақатновларни очишда муҳим роль ўйнаши мумкин.