Газетанинг ёзишича, Глишич студияда ўзини ёмон ҳис қилган, шу боис дастур зудлик билан тўхтатилган. Телевизион кўрсатувдан олинган кадрлардан кўриниб турибдики, бошловчилар билан суҳбат чоғида вазирнинг гаплари тушунарсиз бўлиб қолган, шунингдек, юзида сезиларли ассиметрия пайдо бўлган. Глишич зудлик билан Сербия клиник марказига олиб кетилди. Газета хабарига кўра, Президент Александр Вучич воқеа ҳақида маълумот олгач, дарҳол шифохонага борган.

Соғлиқни сақлаш вазири Златибор Лончар муассасадан баёнот берди.

“Телекўрсатув пайтида унинг [Глишич] аҳволи ёмонлашиб қолди, у ҳушсиз ҳолатда шифохонага олиб борилди. Ҳозирда диагностика ишлари олиб борилмоқда ва терапия бошланди. Барча чоралар кўрилади. Ҳаммамиз хавотирдамиз, президент [Вучич] биринчи дақиқаларданоқ шу ерда эди. Бу ҳолат барчамизни ларзага солди, аммо терапия, кўрилаётган чоралар муваффақиятли якунланишига умид қиламиз. Ҳозирча унинг аҳволи оғир эканини биламиз. Муҳими, у инсультдан кейин шифохонага ўз вақтида етказилди, чунки дастлабки бир неча соат ҳал қилувчи аҳамиятга эга, деди Лонкар.

Газета Глишични Сербия раҳбарининг энг яқин ва ишончли кишиларидан бири деб атади, деб хабар берди tass.ru.