Уларнинг таъкидлашича, юзага келган ҳолатга сербиялик иш берувчи томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилмагани ҳамда меҳнат шартномаси тузилмагани сабаб бўлган. Оқибатда улар уч ой давомида ишлаб, иш ҳақини ололмаган ва оғир моддий аҳволга тушиб қолган.
Мазкур ҳолатни инобатга олган ҳолда, Элчихонанинг консуллик бўлими Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлиги ҳамда Меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш ва ёрдам жамғармаси билан ҳамкорликда фуқароларга авиачипта харид қилиш масаласини муҳокама қилган.
Келишув натижасида ҳамюртларнинг Ўзбекистонга қайтиши учун авиачипталар бепул асосда харид қилиниб, улар Ватанга соғ-саломат қайтарилди, дея хабар беради “Дунё” АА.