Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.
Ёнғин Сеулнинг туманларидан бирида содир бўлган. 258 киши эвакуация қилинди, улардан тахминан 180 нафари ёнғин туфайли бошпанасиз қолишди, деб хабар берди report.az.
Агентликнинг хабар беришича, ёнғин саккиз соатдан кейин ўчирилган ва Сеул ҳукумати жабрланганлар учун вақтинчалик бошпана ташкил этган.
Ёнғин хизмати ходимларининг сўзларига кўра, аланга тезда қўшни биноларга тарқалди, чунки улар тез ёнувчан материаллардан қурилган.