Бугун, 5 апрел куни соат 08:16 да пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани "Янги Камолон" МФЙдаги Янгиобод кўчасида жойлашган бир-бирига туташ қурилган 4 та хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 08:23 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 08:52 да қуршаб олинган ва соат 09:11 да бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Воқеа жойига шаҳар ФВБ раҳбарияти ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўраб қолади.