Хабарингиз бор, куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 7-сон клиник шифохонасида шифокор ва фуқароларнинг бир-бири билан жанжаллашаётган ҳолати акс этган видеотасвир тарқалган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ички ишлар органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.