Қайд этилишича, шоли доналари сув солинган идишга туширилган. Сўнг унинг юзасига сунъий ёмғир “ёғдиришди”. Тадқиқотчилар имкон қадар мўътадил ёмғир ва жалага ўхшатиш учун томчилар ўлчамини ва қандай баландликдан сепишни бошқариб туришди. Сепилаётган томчилар худди сув, ҳаво ва тупроққа тушганда ўзига хос товуш чиқаради. Бу ҳолатда сунъий ёмғир овози худди ҳақиқийсиники каби бўлиши муҳим эди.

Шоли доналари унга фақат товуш тўлқинлари етиб борадиган чуқурликда ётарди. Маълум бўлишича, ёмғирни “эшитадиган доналар одатдагидан 30–40 % тез ўсар экан. Бундан ташқари дон юзага қанчалик яқин бўлса, яъни тушаётган томчилар қанчалик яхши “эшитилса”, шунчалик тез ўсади. Шоли доналарининг қулоғи йўқ, ёмғир овозини бевосита эшитмайди, лекин уларда сталотитлар мавжуд. Сталотит бу – асосий қисми крахмалдан иборат иборат зич зарралар. Улар ҳужайранинг қуйи қисмида туриб қолади ва цитоплазмада эримайди. Сталотитлар ўсимликларга тортишиш кучини ҳис этиш ҳамда илдизлар қайси йўналиш бўйлаб, поялар эса қай томонга ўсиши кераклигини тушунишга ёрдам беради. Бундан ташқари сталотитларнинг жойидан силжиши уруғларнинг униб чиқиши ва новдалар ўсишини ҳам фаоллаштиради.

Ушбу тадқиқот иштирокчилари ёмғир товуши сталотиларни жойидан силжитади деб тахмин қилишди. Айни пайтда нафақат тахмин қилишиди бу борада ҳисоб-китоб қилишди. Улар томчилар ўлчамига қараб товуш тебраниши кучини баҳолашди ва тушаётган юзага теккан вақтдаги тезлигини ҳам ўлчаб чиқди. Товуш тебранишлари сталотиларни ҳаракатга келтириш учун етарли бўлди. Эҳтимол ёмғир товуши бошқа турдаги ўсимликлар уруғига ҳам таъсир кўрсатар, аммо буни текшириб кўриш керак. Ахир ўсимликлар уруғлари ҳал хил бўлади ва турли шароитларда ўсади, дейилади nkj.ru сайтида.