Мазкур жараёндан кейин унинг устида “шохлар” пайдо бўлди, комета кичик юлдуздек порлади ва космосга ўта совуқ магмани ташлади.
12P/Pons-Brooks муз, чанг ва газ аралашмаси билан тўлдирилган қаттиқ ядродан ва газ булутидан иборат. Аммо, бошқа кометалардан фарқли равишда 12P ядросида шунчалик кўп чанг ва газ тўпланадики, вақти-вақти билан чақнашлар содир бўлади. Бундай ҳолда, криомагма деб номланувчи ички жинслар қобиқдаги ёриқлар орқали ташқарига чиқиб кетади.
20 июль куни астрономлар комета тўсатдан одатдагидан 100 марта ёрқинроқ бўлганини қайд этди. Кузатишлар шуни кўрсатдики, газ ва муз кристаллари туфайли унинг ҳажми ошиб, қуёш нурини кўпроқ акс эттира бошлади.
26 июль ҳолатига кўра, комета диаметри тахминан 230 000 километрга ошди.
Бу 69 йил ичида кометада қайд этилган биринчи вулқон отилишидир. 12P Қуёш атрофида бир марта айланиб чиқиши учун 71 йил керак бўлади. У юлдузнинг энг яқин нуқтасига 2024 йил 21 апрелда етиб боради ва ўша йилнинг 2 июнида Ерга максимал масофада яқинлашади ва уни тунги осмонда кўриш имконияти юзага келади, деб хабар беради mir24.tv.