Хабарда айтилишича, ҳукумат раиси ўринбосари барча ҳудудлар билан коронавирусга қарши эмлаш масаласини муҳокама қилган. Ҳудудлар раҳбарлари эмлашга тайёр эканликларини билдирган.

“Спутник V” вакцинаси яратилган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Н. Ф. Гамалеи номидаги эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази раҳбари Александр Гинзбургнинг айтишича, шу пайтгача 150 минг нафар россиялик коронавирусга қарши эмланган.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Россияда “COVID-19” юқтирган беморлар сони 2 569 126 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 2 033 669 нафари тузалди, 45 280 нафари вафот этди ва қолганлар даволанмоқда.