Олимлар ушбу қурилмадан сувда сузувчи қушларнинг хатти-ҳаракатларини кузатиш учун фойдаланишни режалаштирмоқда.
Қайриладиган қанотлари туфайли SailMAV дрони сувдан туриб уча олади ва қўна олади. Унинг махсус дизайни ҳам ёввойи ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатларини ёзиб олиш имконини беради, қушларга ўхшаш қилиб ишлангани учун қушлар уни “бегона” сифатида қабул қилмайди.
Робот Альп тоғидаги кўл ёки Арктика фьёрдининг биологик хилма-хиллиги тўғрисида маълумотларни тўплайди.
Қурилманинг оғирлиги 520 грамм, қанотлари кенглиги 1 метрга етади, деб хабар беради tass.ru.