Си Цзиньпин АҚШ раҳбаридан Тайвань мустақиллигига қарши эканлигини расман эълон қилишни талаб қилди. Манбага кўра, у АҚШ билан савдо келишуви бўйича музокаралардан Трампга қарши восита сифатида фойдаланишни режалаштирган.

“Хитой раҳбари америкалик ҳамкасбига АҚШ Тайвань мустақиллигига қарши эканлигини расман эълон қилиш учун босим ўтказишни режалаштирмоқда”, деди манба.

Аввалроқ Хитой мудофаа вазири Дун Цзюнь Хитой қуролли кучлари Тайвандаги сепаратист кучларнинг мустақилликка эришиш йўлида муваффақият қозонишига ҳеч қачон йўл қўймаслигини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, Хитой Халқ-озодлик армияси енгилмас ва қудратли куч бўлиб, воқеаларнинг бундай ривожланишига ҳеч қачон йўл қўймайди, деб хабар берди lenta.ru.