Аммо кафель сифатсиз чиққанлиги сабабли тадбиркорга нуқсонли товарни қайтариб, унга тўлаган ололмаган. Мазкур мурожаат Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида нуқсонли товар истеъмолчи иштирокида тўлиғича сотувчига қайтарилди.
Сотувчи товарни қабул қилиб олиш баробарида истеъмолчига 5000000 (беш миллион) сўм пул ҳам қайтариб, қолган суммани тез кунларда қайтариши тўғрисида кафолат хати ҳам ёзиб берди. Шундан сўнг орада ўтган бир ой ичида истеъмолчига қолган 7800000 (етти миллион саккиз юз минг) сўм пули ҳам қайтариб берилишига эришилди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилиш
жамиятлари федерацияси матбуот хизмати