Колбаса маҳсулотлари хуштаъм бўлгани учун кўпчилик суйиб истеъмол қилади. Айниқса, болалар бу маҳсулотни жуда ҳам яхши кўришади. Биз, катталар ҳам колбаса маҳсулотлари ҳақидаги турли хил фикрларни эшитсак-да, баъзан шошибми ёки эринибми осонгина колбаса қовуриб қўйишни маъқул топамиз.

Маълумот учун айтиш жоизки, колбаса ҳам канцероген маҳсулотлар сирасига кирар экан. Бу ҳақда россиялик онколог Александр Серяков маълум қилди. Унинг айтишича, ушбу маҳсулотлар саратон касаллигини қўзғатиши мумкин.

Шунингдек, онколог канцероген моддалар қаторига сигаретларгина эмас, дудланган колбасалар ҳам киришини таъкидлаган. Ташвишланарлиси, бу икки маҳсулотнинг зарари тахминан бир хил, баъзида колбаса чекилган сигаретадан ҳам хавфли бўлиши мумкин.

Зеро, 50 г колбасада бутун сигарет қутисидаги каби кўплаб канцероген моддалар мавжуд экан.

Демак, одам ҳар куни камида 50 грамм хом колбаса ва бошқа канцероген маҳсулотларни истеъмол қилса, унда йўғон ичак саратони хавфи 18 фоизга ошади.