"INTILISH" нодавлат нотижорат ташкилоти республика ахборот таълим маркази TB-REP-2 худудий лойихасининг "TB-сервис" сублойихаси доирасидаги "Нодавлат нотижорат ташкилотларининг сил касаллиги соҳасида давлат буюртмаси шартларида ишлаш имкониятларини меъёрий жиҳатдан тартибга солиш масалаларини ўрганиш ва ушбу имкониятни амалда қўллаш" тадкикотини якунлади.
Унда мутахассислар бирламчи тиббий-санитария ёрдами даволаш-профилактика муассасаларида латент силни ташхислаш ва превентив даволашга ёндашувларни аниқлашнинг янги тизими яратилганини айтдилар.
Шунингдек, семинарда давлат бюджети параметрлари доирасида Сил иммунодиагностикасининг, шу жумладан туберкулинодиагностика, диаскин тест, квантиферон тестнинг замонавий усуллари татбиқ этилди. «Соғлиқни сақлаш» соҳаси бўйича ҳаражатланадиган бюджет маблағлари доирасида ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш (сил компоненти) Глобал жамғармаси грант маблағлари GDF (Global drug facility) сертификати билан тасдиқланган силга қарши дори воситаларини марказлашган асосда харид қилиш йўлга қўйилгани борасидаги ахборот ҳам эшитилди.
Социологик тадкикот маркази директори Фуркат Олимов силга карши курашда давлат ташкилотлари қатори нодавлат-нотижорат ташкилотлари ҳам бирдай масъул эканлигини таъкидлади.
Семинар ишида 2016 йилда старт берилган халқаро грант лойиҳаси доирасидаги ишларнинг, эксперт ва мутахассислар олиб борган илмий тадқиқот натижаларига оид хулосалар ҳам эшитилди. Олий мажлис конунчилик палатаси депутатлари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, республикамизнинг етакчи фтизиатор-пульмонолог врачларидан иборат 30 нафар экспертларнинг якуний хулосаларига кўра, лойиҳа амалиётида қатор камчиликлар мавжудлиги айтилди. Хусусан, сил касаллигининг олдини олиш ва даволашда халқаро грант лойиҳалари борасидаги аниқ харакат дастурларини қўллашда ҳамжиҳатлик етишмаётганлиги танқид қилинди.
ГУЛЧЕҲРА МИРЗАЕВА,
Тошкент тиббиёт академияси матбуот котиби