Маълумот учун: “Wilmar International” компанияси 1991 йилда Сингапурда ташкил этилган бўлиб, Осиёда етакчи агросаноат корпорацияси ҳисобланади. Компания Сингапур биржасида бозор капиталлашуви бўйича энг йирик компаниялар қаторига киради.
“Wilmar International” Хитой, Ҳиндистон, Индонезия ва 50 га яқин мамлакатларда 500 дан ортиқ ишлаб чиқариш заводларига ва 50 дан ортиқ таъминот тизимига эга. Компаниянинг 2022 йилдаги соф фойдаси 2,4 миллиард долларга баҳоланган. Ходимлари сони – 100 минг нафар.
Конструктив фикр алмашиш чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасида ўсимлик ёғи, ун, гуруч каби муҳим озиқ-овқат маҳсулотларини ҳамда чорвачилик саноати учун озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилди. “Wilmar International” компанияси вакиллари мамлакатимиз ҳудудларида ўрганиб келган ишлаб чиқариш қувватларини юқори баҳолади, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Сингапурнинг “Wilmar International” компанияси билан ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди
Жорий йил 23 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Сингапурнинг “Wilmar International” компанияси раиси ва бош ижрочи директори Куок Хун Хонг билан музокаралар ўтказди.
Давлатимиз раҳбари Бангладеш Бош вазири билан учрашди
- Андижонда икки мансабдор шахснинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
- Ўзбекистон ва Словения етакчиларининг учрашуви бўлиб ўтди
- Президент мактаблари тарихида илк бор 15 нафар ўқувчи нуфузли халқаро мукофотга сазовор бўлди
- Ўзбекистон Президенти Анталия шаҳрида Жаҳон иқлим саммитининг очилиш маросимида иштирок этди
- Бухоро ва Хиванинг гастрономик салоҳияти миллионлаб россиялик телетомошабинларга намойиш этилади
Ҳафта давомида мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади
- Ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарф ўзгарди: ҳужжатларни алмаштириш шарт эмас
- Бу – тарихий кўрсаткич!
- Ҳар бир шифокор ва ҳамширанинг ойлиги KPIга боғланади
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Олимлар Ерни совутиш учун космосга қуёшдан ҳимоя қилувчи воситани жойлаштиришни таклиф қилишди