Кечаси ва эрталаб салқин ҳаво сезиляпти, ҳудудларнинг катта қисмида ҳарорат кечаси 15-18 даражага пасайди. Фақат Сурхондарё вилоятида кундузги ҳарорат 40-42 даража бўлган иссиқ об-ҳаво сақланиб турди. Республиканинг бир қатор туманларида бироз ёмғир ёғди.

Бугун республика бўйича ҳарорат 30-33 даража, жанубда 39-41 даража бўлган салқин об-ҳаво сақланиб туради.

27 июнь—30 июнь кунлари ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади ва 34-37 даража, жанубда 39-41даражагача атрофида бўлади.

Фақат шанба ва якшанба кунлари 1-2 июлда Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди ва кундузги ҳарорат яна 38-40даражагача, жанубда баъзи жойларда 42даражагача кўтарилади.

Ушбу ҳафтанинг охиригача республика бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси ҳудудлари билан чегарадош тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 26-28 июнь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

26 июнда шимолда, 27-29 июнда республикада баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишдаги шамол бир оздан ўртачагача эсади. Ҳарорат бугун кундузи 32-34даража, 27 июнь—30 июнда 34-37 даража, 1-2 июлда 37-40даража бўлади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.