Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ “Ш.Т.” Тараққиёт МФЙ ҳудудидаги хонадонида табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан яширин йўл билан резина шланг орқали табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 366,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Пахтакор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар А.Э. ва А.Э. “Боғишамол” МФЙ ҳудудидаги хонадонларида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 133,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментининг Олмазор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.Х. “Бунёдкор” МФЙ ҳудудидаги хонадонда умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 129,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Бахмал тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман қишлоқ хўжалиги бўлими масъул шахслари иситиш қозонини табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 103,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.