Сирдарё вилояти қишлоқ оилавий поликлиникаларига энг сўнги русимдаги тиббий жиҳоз, асбоб-ускуналар илғор давлатлардан келтирила бошлади. Бу эса тиббий хизмат кўламини янада кенгайишига, хизмат сифатини ошишига сабаб бўляпти.
Турли тушунмовчиликларни олдини олиш имконини беряпти. Айниқса оила шифокори фуқарони иложсизликдан марказий поликлиникасига ёки бошқа тиббий диагностика жиҳозлари бор шифохоналарга йўналтиришларига энди ҳожат қолмайди.
Куни кеча Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилган кредит ҳисобидан Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги 31 та оилавий поликлиника ва Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига жами 32 та ЭКГ ва 32 дона УТТ ҳамда вилоят муассасалари, туман тиббиёт бирлашмалари таркибидаги шифохоналар учун 25 дона сунъий нафас олиш (ИВЛ) тиббий асбоб-ускуналари келтирилди.
Бундан ташқари, тиббиёт муассасаларининг моддий техник базасини ривожлантириш мақсадида 48 дона сунъий нафас олиш (ИВЛ) аппарати, 85 дона нафас олишга кўмаклашувчи SPAP аппарати, 15 дона функционал каравот, 31 дона «Монитор пациент», 5 дона Автоклав, 15 дона «Шпритсевой насос», 60 дона пульсометр каби тиббий асбоб ускуналар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан етказиб берилди ва тиббиёт муассасаларига тарқатилди.
Лойиҳа доирасида кўп тармоқли марказий поликлиникалар, оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокор пунктларини компьютер техникалари билан таъминлаш ҳам кўзда тутилган. Бу эса тиббий хизмат сифатини янада ошишга,касалликларни эрта босқичда аниқлаб, аниқ ташхис қўйишда жуда қўл келади, деб хабар беради Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.