Бугунги кунда вилоятдаги барча таълим муассасаларининг ҳар бир синф хонасида ота-оналар таҳлил партаси жорий қилинган бўлиб, бу билан ота-оналар ўз фарзандларининг дарсдаги фаолиятини кузатиш ва ўқитувчининг салоҳиятига баҳо бера олиш имконияти мавжуд.
Мана шу тарзда турли жабҳаларда раҳбар ёки мутахассис лавозимларда ишлайдиган, фарзандлари тарбияси учун керакли вақтни ажрата олмаётган ота-оналар билан ишлаш тизими йўлга қўйиляпти.
Ушбу ташаббус самарадорлигини аниқлаш ва фарзандининг мактабдаги таълим-тарбия жараёни қай даражада эканлигини ўрганиш мақсадида вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Янгиер шаҳридаги 4-умумтаълим мактабига ташриф буюрди.
Фарзандининг одоб-ахлоқи ва билими ҳақида мактаб ўқитувчилари билан суҳбатлашди, деб хабар беради Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати.
Ҳурматли ота-оналар, сиз ҳам фарзандингиз келажаги билан қизиқсангиз марҳамат, мактабга ташриф буюринг ва фарзандингизнинг билим олиш жараёнлари билан танишинг!