Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти ҳудудида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан видеолар тарқалди. Вилоят ЙҲХБ ҳолат бўйича маълумот берди.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 24 май куни соат 02:20 ларда "Термиз-Тошкент" йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Дамас русумли транспорт воситаси шу йўналишда ҳаракатланаётган Исузу русумли юк транспорт воситаси билан тўқнашиб кетиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Бахтсиз ҳодиса Мирзаобод тумани, Деҳқонобод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 21.6 километрида юз берган.
Ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олган йўқ. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.