Бугун Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов нуфузли немис мутахассислари иштирокида ўзаро мулоқот ўтказди.
Унда Германиянинг Роберт Кох институти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ва Дюссельдорф университети ҳамда Франкфурт-Майн университети клиникаларидан келган мутахассислар билан юртимизда пандемиянинг таъсирини имкон қадар камайтириш, касаллик тарқалишининг олдини олиш ва беморларни даволашда немис мутахассислари ва маҳаллий шифокорлар ўртасида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Европалик мутахасассислар гуруҳи шу йилнинг 28 августига қадар юртимизда бўлиб, пойтахитмиз, Тошкент, Самарқанд, Бухоро вилоятиларидаги шифохоналарда коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнларида бевосита иштирок этади.