Вилоят ҳокими ўринбосари И.Ибрагимов давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган маҳалла биносининг қурилишида жонбозлик кўрсатган тадбиркор ва маҳалла раисига туман ҳокимлигининг ташаккурномасини топшириб, келгусида аҳолига қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш учун ушбу бинода барча имкониятлар мавжуд эканлигини айтиб ўтди.

Шунингдек мутасаддилар ушбу маҳалладаги болалар майдончаси ва футбол майдонида шуғулланаётган ёшлар билан дилдан суҳбатлашишди.

Маълумот ўрнида, яқин кунларда тумандаги яна 6 та янги маҳалла биносини фойдаланишга топшириш режалаштирилган.