Камерал текширувларни ўтказишда солиқ органларининг қуйидаги ҳуқуқлари бекор қилинади (ҚҚС суммасини ўрнини қоплашда (қайтаришда) ўтказиладиган камерал текширувлар бундан мустасно):

- солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;

- унинг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;

- солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;

- ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 14 мартдан кучга кирди, деб хабар беради «Norma».