Хабарда қайд этилишича, Давлат хизматлари маркази ходимлари ва бошқа шахсларга нисбатан ҳайдовчилик гувоҳномаларини сохталаштириш ҳолати бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов давомида Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Навоий, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида жами 1 200 нафардан ортиқ фуқарога сохта гувоҳномалар расмийлаштириб берилгани аниқланди.
Ўтказилган таҳлилларга кўра, ушбу сохта ҳужжат эгалари томонидан жами 1 305 марта йўл ҳаракати қоидалари бузилган.
Энг ачинарлиси, сохта гувоҳнома билан автомобиль бошқарган шахслар иштирокида 9 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 6 киши жароҳатланган ва 3 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган.
Ҳозирда жиноят ишининг кўлами ва мураккаблиги сабабли Бош прокуратурада махсус тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, сохта ҳужжатларнинг асослари тўлиқ текширилмоқда.
Фуқаролар ҳайдовчилик гувоҳномасини фақат қонуний тартибда олишга чақирилди сохта ҳужжатлардан фойдаланиш қонун билан тақиқлангани ва белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтилди.