Ўзбекистон делегацияси Италиянинг Милан ва Кортина-дʼАмпецо шаҳарларида бўлиб ўтадиган XIV Қишки Паралимпия ўйинларига 2 та йўлланмани қўлга киритди.
Пара тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари — Юлдуз Махмудова ҳамда Фирдавс Худоятов Паралимпия ўйинлари йўлланмаларига сазовор бўлдилар.
Спортчиларимиз тўрт йилликнинг энг муҳим қишки стартида gigant-slalom дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.
Маълумот учун, XIV Қишки Паралимпия ўйинлари 2026 йил 6–15 март кунлари Италиянинг Милан ва Кортина-дʼАмпецо шаҳарларида бўлиб ўтади, деб хабар беради Миллий Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати.