Ушбу формат барча иштирок этувчи жамоалар учун ажойиб амалиёт ва рақамлаштириш сари амалий қадамдир. Технологияларни ишлаб чиқиш ва инновацияларни ривожлантиришда стартаплар ҳаётий муҳим роль ўйнайди. Иқтисодий ривожланишнинг ҳозирги босқичида инновацион тадбиркорлик (стартаплар) ҳақли равишда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

Бу йил пандемия туфайли “Стартап ташаббуслари” қўллаб-қувватлаш дастури илк бор тўлиқ онлайн тарзда ўтказилади. Ушбу формат барча иштирок этувчи жамоалар учун ажойиб амалиёт ва рақамлаштириш сари амалий қадамдир.

Жорий йилда дастур ўз ишини Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, "Ёшлар-келажагимиз" жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Дастурий таъминот ва ахборот технологиялари технопарки (ИТ-парк) ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг барча ҳудудларида ташкил этади. Унда энг истиқболли 40 та лойиҳа жамоалари (ҳар бир вилоятдан 3 тагача ва Тошкент шаҳрида 10 тагача лойиҳа) якуний тақдимотлар натижасига кўра ўз стартапларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача мақсадли грантлар билан тақдирланади. Бу грантлар "Ёшлар-келажагимиз" жамғармаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури томонидан Япония ҳукумати молиявий кўмаги асосида ажратилади.

Қўллаб-қувватлаш дастури, лойиҳаларни танлаш мезонлари ва иштирокчиларга қўйиладиган талаблар тўғрисида қўшимча маълумотни www.startupinitiatives.uz саҳифасидан олишингиз мумкин. Аризалар 2020 йилнинг 16 сентябргача қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, “Стартап ташаббуслари” қўллаб-қувватлаш дастури 5 йилдан бери фаолият юритиб, бу йил Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари вазирлигининг "Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш" қўшма лойиҳаси доирасида Россия Федерацияси молиявий кўмаги асосида амалга оширилмоқда.