"Странджа" турнирида кеча куннинг 1-ярмидан ўрин олган жанглар якунланди. Кутилганидек, терма жамоамиз етакчилари катта қийинчиликсиз кейинги босқичга йўл олди.
Жумладан, 60 килограмм вазн тоифасида Дилшод Абдумуродов Европа бокс конфедерацияси аъзоси Артур Тиниевни 5:0, 71 килограмм вазн тоифасидаги боксчимиз Иқболжон Холдоров бразилиялик рақиби Вандерсон де Оливейрани 4:1, худди шу вазндаги яна бир спортчимиз Саиджамшид Жаъфаров эса исроиллик Капулер Мирославни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шунингдек, 67 килограмм вазндаги боксчимиз Беҳзод Ҳамидов сербиялик рақиби Павел Федоровнинг рингга чиқмагани ҳисобига кейинги босқичга йўл олди.
Афсуски, 54 килограмм вазндаги боксчимиз Мухлиса Хушвақтова ирландиялик Наим Фейга (0:5), 51 килограмм вазндаги вакилимиз Асилбек Жалилов туркиялик рақиби Гумуш Саметга (2:3) имкониятни бой бериб қўйди.
Бугун эса бир-биридан қизиқарли жанглар кутиб турибди. Жумладан, 71 килограмм вазн тоифасида биринчи рақамли спортчи бўлиш учун рақобатлашаётган икки боксчимиз – Осиё ўйинлари ғолиби Иқболжон Холдоров ва 2 карра Осиё чемпиони Саиджамшид Жаъфаровни қуръа иккинчи босқичдаёқ ўзаро тўқнаш қилди. Бугунги жуфтликлар:
Кундузги дастур:
-63.5 кг: Руслан Абдуллаев – Дзимитри Дзиашкевич (Европа бокс конфедерацияси),
-63.5 кг: Мужбилло Турсунов – Лаша Гагнидзе (Грузия),
-57 кг: Абдумалик Халаков – Жин Кайседо (Эквадор),
-71 кг: Нурислом Исмоилов – Ислам Юсуф (Жазоир),
-71 кг: Иқболжон Холдоров – Саиджамшид Жаъфаров.
Кечки дастур:
-54 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Дилан Иглесон (Ирландия),
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров – Пабло де Жезуш (Бразилия),
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Маркос Мафауд (Аргентина),
-67 кг: Беҳзод Ҳамидов – Лаша Гурули (Грузия),
-80 кг: Одилжон Аслонов – Вандерлей Перейра (Бразилия),
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев – Кристиан Димитров (Болгария),
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов – Мишель Эрпельдинг (Люксембург).