Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида хабар берилди.

Таъкидлаш керакки, айни дамда нафақат бутун дунёда, балки, юртимизда ҳам китобхонликка катта эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз нутқларида бир неча бор ёшлар кўпроқ китоб ўқиши кераклигини таъкидлаган.

Китобхонлик борасида бир қатор ташаббуслар илгари сурилган, бир нечта лойиҳалар амалга оширилган ва ошириб келинмоқда. Тошкентда илк марта ўтказилган «Ташкент Боок Фест» халқаро китоб-кўргазма ярмаркаси ҳам фикримизнинг исботидир.

Қолаверса, бугун чекка-чекка ҳудудларда ҳам кутубхоналар ташкил этилиб, бутун дунёдан қимматли, ноёб китоблар олиб келинмоқда. 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида ҳам аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини янада оширишга катта эътибор қаратилди.

Китобхонларнинг вақтини тежаш, қулайлик яратиш учун эса «Экспресс кутубхона» лойиҳаси йўлга қўйилди. Табиийки, бу каби ислоҳотлар ЮНEСКО Бош директори Одри Азуле томонидан бир неча бор ижобий баҳоланган.

Маълумот учун, ЮНEСКО ҳар йили жаҳон китоб пойтахтини белгилайди. 2001 йилдан ҳисоблаганда Страсбург бу номга муносиб кўрилган 24-шаҳар ҳисобланади (Мадрид (2001), Александрия (2002), Ню-Деҳли (2003), Антверпен (2004), Монреал (2005), Турин (2006), Богота (2007), Амстердам (2008), Байрут (2009), Любляна (2010), Буэнос-Айрес (2011), Эреван (2012), Бангкок (2013), Порт-Харкорт (2014), Инчеон (2015), Вротслав (2016), Конакри ( 2017), Афина (2018), Шаржа (2019), Куала-Лумпур (2020), Тбилиси (2021), Гвадалахара (2022) ва Аккра (2023).

ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон китоб пойтахти маслаҳат қўмитаси таркибига Европа ва Халқаро китоб сотувчилари федерацияси, Халқаро муаллифлар форуми, Халқаро кутубхоналар ассоциацияси федерацияси, Халқаро ноширлар ассоциацияси ва ЮНEСКО вакиллари киради.