Лойиҳада қуйидагилар тасдиқланиши назарда тутилмоқда:
▫️Суд экспертларининг фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан рейтинг тизимида баҳолаб бориш тўғрисидаги намунавий низом.
Низомга:
➖давлат суд-экспертиза муассасаси ва нодавлат суд-экспертиза ташкилоти экспертларининг фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан рейтинг тизимида баҳолаб бориш тартиби ва баҳолаш мезонларини белгилаш;
➖суд эксперти фаолиятини «аъло», «яхши», «қониқарли», «қониқарсиз» ўлчовлари асосида баҳолаб бориш;
➖рейтинг натижаларида экспертларни рағбатлантириб бориш ва фаолият кўрсатиб келаётган суд экспертларининг илмий салоҳиятини янада ошириш;
суд экспертлик соҳасидаги инновасия технологияларни кенг оммалаштириш, суд экспертиза фаолиятида соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратишга қаратилган қоидалар киритилган.
▫️Якка тартибда нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи хусусий суд эксперти фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом.
Низомда:
➖якка тартибда нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи хусусий суд-экспертлик фаолиятини ташкил этиш;
➖хусусий суд экспертининг ҳуқуқий мақоми, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларни ҳамда жавобгарлигини белгилаш;
➖хусусий суд эксперти томонидан ўтказиладиган экспертиза турларини белгилаш;
хусусий суд экспертларига қўйиладиган талаблар ва бошқа масалалар акс эттирилган.
Шунингдек, лойиҳа билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.