Унда маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги “2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси таъминлаш мақсадида 2017-2020 йилларда жами 80 млрд сўм банк кредитлари ҳамда 13,3 млрд сўм Республика бюджет маблағлари эвазига 650 та уйларнинг том қисми мукаммал ва 320 та уйларинг том қисми жорий таъмирланди. Шунингдек, кўп қаватли уйларнинг
2800 та кириш йўлакчалари таъмирланди, 1615 та темир эшиклар ва кодли қулфлар ўрнатилди. 1050 та уйларнинг фасад қисми таъмирланди. Кўп қаватли уйлар ёнида 395 та болалар майдончалари янгидан қурилди, 188,2 минг квм йўлаклар бетон қопламаси ётқизилди. Бундан ташқари минглаб ноқонуний қурилишлар бузилди ҳамда зарур ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Биргина ўтган йили дастур доирасида таъмирга муҳтож бўлган 153 та кўп қаватли уйларда таъмирлаш ва худудларини ободонлаштириш ишлари амалга оширилди
Республика бюджети ҳисобидан 4,3 млрд сўм ва “Кўп қаватли уйларни таъмирлаш” жамғармаси хисобидан 1,1 млрд сўм маблағлар эвазига 16 та кўп қаватли уйларнинг том қисмини таъмирлаш, 8 та уйнинг ички муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини таъмирлаш, 6 та уйларнинг фасад қисмини таъмирлаш, 68 та болалар майдончалари қуриш, 20 минг кв.м пиёдалар йўлаги бетон қоришмаси билан қоплаш, 201 та ёритиш чироқлари ўрнатилди.
- Бизнинг "Сарвар Термиз Сервис" ФБК МЧЖ бошқарув компаниямиз Термиз шаҳридаги “Ўзбекистон”, “Боғишамол”, “Гулистон”, “Гулираъно”, “Алпомиш” ва “Каттабоғ” маҳаллалардаги 109 та кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатади,- дейди компанияси раиси Садриддин Отақулов. - Ташеилотда туну-кун ишлайдиган авария дипетчерлик хизмати йўлга қўйилган бўлиб, аҳолининг мурожаатларини жойида хал этиш чоралари кўрилмоқда. Бундан уй-жой фонди эгалари мамнун бўлишаяпти.
Матбуот анжуманида соҳа фаолиятидаги ўзгаришлар, эришилаётган ижобий ютуқ ва натижалар, мавжуд муаммолар қайд этилиб, мавзу юзасидан журналистлар саволларига жавоб берилди.
Азимбек Самадов,
"Янги Ўзбекистон" мухбири.